Линклар

Тамил йўлбарслари курашни тўхтатди


Шри Ланкадаги "Тамил йўлбарслари" айирмачи гуруҳи урушни тўхтатди.

Гуруҳнинг матбуот вакили шундай баёнот берди. "Тамил йўлбарслари"га ҳайриҳоҳ интернет сайти Селвараса Пасманасаннинг жагарилар “ўз қуроли овозини ўчиришга қарор қилди”, деган сўзларини чоп этди.

Мамлакат президенти Маҳинда Ражапакса эса аллақачон жангарилар устидан ғалаба эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, шанба куни мамлакат қўшинлари жангариларни тўлиқ яксон қилган.

"Тамил йўлбарслари" сўнгги 25 йилдан бери Шри Ланка ҳудудидаги тамил озчилиги яшайдиган ҳудудлар мустақиллигини талаб қилиб келаётган эди.

Ҳукумат қўшинлари ва "Тамил йўлбарслари" гуруҳи ўртасида борган қуролли тўқнашувлар чоғида 70 мингдан зиёд одам қурбон бўлган ва бу кураш тарих саҳифаларига замонавий дунёнинг энг йирик низоси сифатида муҳрланган.
XS
SM
MD
LG