Линклар

logo-print

Исроил Бош вазири АҚШга боради


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШга йўл олмоқда.

Бу унинг Бош вазир сифатидаги илк сафаридир. Сафар олдидан Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак Бош вазир Нетаняҳу мустақил Фаластин давлати барпо қилиш бўйича бораётган тинчлик музокараларини қувватлаши мумкинлигини айтди.

Мудофаа вазири Эҳуд Барак Фаластин томони билан яқин 3 йил ичида келишувга эришилишга умид билдирди.

Бош вазир Нетаняҳу эса узоқ вақтдан буён бу келишувни маъқулламай келаётган ва масаланинг ечими учун янгича ёндошув зарурлигини таъкидлаётган эди. Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари ташаббуси эса АҚШдан чиққан.

АҚШга сафари чоғида Исроил Бош вазири президент Барак Обама билан учрашади. Душанба куни сўзлашадиган Барак Обама ва Бенямин Нетаняҳу, шунингдек, Эрон ядровий дастури масаласини ҳам муҳокама қилишни режалаштирганлар.
XS
SM
MD
LG