Линклар

Қувайт парламентига аёл номзодлар сайланди


Қувайт Марказий сайлов комиссияси эълон қилган натижаларга кўра, парламент сайловида ғалаба қозонганлар ичида тўрт аёл ҳам бор.

Бу тўрт аёл мамлакатнинг 50 ўринли парламенти учун шанба куни ўтган сайловларда иштирок этган жами 16 аёл орасидан сайланди.
Ғазо кўрфазидаги нефтга бой давлат саналган Қувайт парламентида бундан аввал аёллар бўлмаган.

Бу қувайтлик аёллар сайловда номзод тариқасида иштирок этиш имконини қўлга киритганидан буён ўтган учинчи сайловдир. Ўтган икки сайловда иштирок этган аёллар ғалаба қозона олмаган эди.

Шанба куни бўлган парламент сайлови март ойида Амир Шайҳ Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Сабоҳ мамлакат парламентини тарқатиб юборганидан сўнг ўтказилди. Бунга эса парламент аъзолари ва сайланмай қолган сиёсатчилар ўртасида туғилган кетма-кет можаролар сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG