Линклар

Обама Афғонистонга яна ҳарбий жўнатишга шошилмайди


Президент Барак Обама ҳозирча Афғонистонга яна қўшимча ҳарбий юбориш нияти йўқлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонга яна қўшимча ҳарбий жўнатиш масаласи бу давлатда тинчлик ва демократия ўрнатиш жараёнининг қандай кечишига боғлиқ.

АҚШда чоп этиладиган “Newsweek” журналига берган интервюсида, Обама президент сифатида қабул қилган энг оғир қарор Афғонистонга қўшимча ҳарбий жўнатиш қарори бўлганини айтди.

Январ ойида у президентлик вазифасини бажаришга киришган ва Афғонистонда мавжуд 38 минг ҳарбийга қўшимча яна 17 минг ҳарбий жўнатиш қарорини имзолаган эди.

Президент Обама бу минтақага ҳарбий жўнатиш у ерда тинчлик ва барқарорликка эришиш учун етарли эмаслигини, бу сайи-ҳаракатлар натижаси минтақада тинчликка эришиш, демократик қадриятлар устивор давлат қуриш интилишларининг самарасига боғлиқ эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG