Линклар

Покистонда мингдан ортиқ толибон ўлдирилди


Покистон ҳарбийлари мамлакатнинг Толиблар назоратида бўлган шимоли-шарқий ҳудудида шиддатли тўқнашув бўлиб ўтганини маълум қилди.

Ҳарбийлар берган маълумотга кўра, ҳукумат қўшинлари Сват водийсининг йирик шаҳари Мангора шаҳри чеккасидаги Матта ва Канжу туманларига кириб борган.

Покистон хавфсизлик кучлари бу икки райондаги Толибон жангариларига қарши курашни уч ҳафта бурун бошлаган эди. Бунга эса Толибон гуруҳларининг Исломобод шаҳри томон илгарилаш ҳаракатлари сабаб бўлган.

Бугун тонгда Покистон ички ишлар вазири апрел ойи охирида бошланган жанг ҳаракатлари натижасида 1000 дан ортиқ жангари ўлдирилганини маълум қилди.

БМТнинг Қочқинлар билан ишлаш бошқармаси берган маълумотда айтилишича, жанг ҳаракатлари бошланганидан буён бу ҳудудни бир миллионга яқин аҳоли тарк этган.
XS
SM
MD
LG