Линклар

Эрондаги ислоҳотчи нашр яна ёпилди


Эронда ислоҳотчи нашр саналган “Яс но” ("Янги жасмин") кундалик газетасининг фаолияти яна тўхтатиб қўйилди.

Бу газета олти йиллик таъқиқдан сўнг атига бир кун чоп этилди. Газетанинг яна ёпилишига Теҳрон бош прокурори Саид Муртазовийнинг шикояти сабаб бўлди.

“Яс но” нашри Эроннинг аввалги президенти Муҳаммад Ҳотамий сафдошларига тегишли ҳисобланади. 2004 йилда унинг саҳифаларида Эрон олий раҳнамоси оятулло Ҳаманаий ислоҳотчи номзодларни парламент сайловидан четлатишга алоқадор, дейилган мазмунда ислоҳотчилар битган мактуб чоп этилганидан сўнг таҳририят фаолияти тўхтатилган эди.

Айни пайтда прокурор Саид Муртазовий суднинг газета фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят аризаси киритгани маълум бўлди..
XS
SM
MD
LG