Линклар

logo-print

Мянмада мухолифат етакчиси суд қилинади


Мянмада мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжи судда қатнашишга тайёрлигини билдирди.

Чжининг адвокати сўзларига кўра, унинг соғлиги яхши ва у душанба куни бошланадиган судда ўз номига билдирилган айбловларни рад этмоқчи.

Бир неча кун муқаддам Су Чжи уй қамоғи тартибини бузди, деган айблов билан ҳибсга олинган эди. Су Чжи сўнгги 19 йиллик ҳаётининг асосий қисмини уй қамоғида ўтказган.

Агар унга қўйилган айбловлар ўз исботини топса, мухолифатнинг 63 ёшли етакчиси, Нобел мукофоти лауреати Су Чжи 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мянмадаги ҳарбий режим мухолифлари ҳукумат мухолифат етакчисини 2010 йилги сайловларга қадар қамоқда сақлаш ниятида эканини айтиб, танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG