Линклар

logo-print

"Евровидение" ғолиблари аниқланди


Асли белоруслик, аммо Норвегия фуқароси бўлган хонанда Александр Рибак Москвада ўтган “Евровидение” танлови ғолиби бўлди.

23 ёшли хонанда ва скрипкачи ўзи ёзган “Эртак” қўшғини ижро этди.

Дунёнинг 42 давлатидаги телетомошабинларнинг аксарияти Рибак ижросидаги қўшиқни жуда яхши қарши олди ва хонанда 387 очко тўплади.

Шу билан Норвегия “Евровидение” танлови ўтказилаётган сўнгги 54 йил ичида учинчи бор ғолиб бўлди. Танловда иккинчи ўринни исландиялик, учинчи ўринни эса озарбайжонлик хонанда эгаллади.
XS
SM
MD
LG