Линклар

Ноқонуний миграция йўли фош этилди


Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларнинг сиёсий қочқинлик мақомини олиш учун мамлакатни ноқонуний тарк этаётганига оид ҳолатни аниқланганини маълум қилди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, “Регнум” агентлигининг хабар қилишича, бу иш билан Ўзбекистоннинг 27 ёшли фуқароси шуғулланган. У сиёсий қочқинликни истаган ҳамюртларидан 4 минг 500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, уларга шенген визасини тўғирлаб берган ҳамда уларни Швециянинг қочқинлар лагерига етиб боришини таъминлаган.

Агентликка сўзлаган ўзбек расмийсининг таъкидича, сиёсий қочқин бўлиш учун бу фуқаролар Ўзбекистон номини қоралаши керак. “Шу боис ҳам Ўзбекистон номига иғво оқими кенгаймоқда” , дея урғулаган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги номи ошкор этилмаган манба “Регнум” агентлигига.
XS
SM
MD
LG