Линклар

"Тамил йўлбарслари" ўз жонига қасд қилмоқда


Шри Ланка ҳарбийлари тор-мор этилган айирмачи гуруҳ — "Тамил йўлбарслари"нинг етакчиларини таслим бўлишга чақирмоқда.

Шри Ланка ҳарбийлари матбуот вакили Бригадиер Удая Нанаяккарага кўра, "Тамил йўлбарслари"нинг етакчилари отишма бораётган ҳудудга яширинган.

“Тамил йўлбарслари" назорат қилган ҳудуднинг асосий қисми жангарилардан тозаланди. Қўшинлар ичкарига кирди ва фуқароларни қутқарди. Ҳозирча, фақат 800 квадрат метр атрофидаги ҳудуд жангариларнинг қўлди қолди. Бу ерда "Тамил йўлбарслари"нинг бункерлари бор. У ерга яқинлаётган ҳарбийлар у ёқдан портлаш овозлари келаётгани, ёнғин кўринаётганини айтмоқда, - деди Шри Ланка ҳарбийлари матбуот вакили.

Гуруҳ етакчилари тирик таслим бўлмасликка қасам ичган ва ҳарбийлар тахминича, ўз жонига қасд қилишга уринмоқда. Мамлакат ҳарбийлари тез орада "Тамил йўлбарслари" гуруҳи етакчиларини ҳам қўлга олишини айтмоқда.

"Тамил йўлбарслари" сўнгги 25 йилдан бери Шри Ланка ҳудудидаги тамил озчилиги яшайдиган ҳудудлар мустақиллигини талаб қилиб келаётган эди.

Ҳукумат қўшинлари ва "Тамил йўлбарслари" гуруҳи ўртасида борган қуролли тўқнашувлар чоғида 70 мингдан зиёд одам қурбон бўлган ва бу кураш тарих саҳифаларига замонавий дунёнинг энг йирик низоси сифатида муҳрланган.
XS
SM
MD
LG