Линклар

Тошкентда 300 одамни алдаган товламачи қўлга олинди


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари Германияда катта маош тўланадиган иш топиб беришни ваъда қилиб 300дан ортиқ фуқарони алдаган товламачини қўлга олди.

Регнум ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, қўлга олинган товламачидан кўп миқдорда паспорт, туғилганлик ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномалар топилган.

Исми ошкор қилинмаган 38 яшар товламачи Берлинда ойига 1.500 – 1.800 евро миқдорида маош тўланадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, ҳар бир мижоздан тахминан бир минг АҚШ доллари миқдорда пул олган. Ҳозирда бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG