Линклар

Афғонистонда полициячилар ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 11 нафар полиция ходими ва бир ҳарбий ҳалок бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Толибларга алоқадор жангари гуруҳ Хилманд вилоятидаги постга ҳужум қилгани оқибатида олти нафар полиция ходими ўлганини билдирди.

Бир неча соатдан кейин вазирлик Нимрўз вилоятидаги постга қарши амалга оширилган ҳужумда беш нафар полиция ходими халок бўлганини маълум қилди.

Айни пайтда Афғонистон Мудофаа вазирлиги якшанба куни Забул вилоятида ҳарбий машиналар карвони кетаётган йўл четида бомба портлатилгани оқибатида бир ҳарбий ўлгани, уч нафари яраланганини билдирди.
XS
SM
MD
LG