Линклар

Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШга сафар қилмоқда.

Хавфсизлик масалалари бўйича Исроил Бош вазири маслаҳатчиси Узи Арад Нетаняҳунинг АҚШ президенти Барак Обама билан сўзлашуви чоғида асосий мавзу Эроннинг ядровий дастури бўлишини айтди.

Арадга кўра, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши Исроил хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.

Исроил расмийлари Эроннинг ядровий объектларига ҳарбий ҳужум уюштирилишини эҳтимолдан соқит қилмаган. Оқ Уйдаги учрашув чоғида Исроил ва Фаластин муаммоси ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG