Линклар

Литвада президентликка биринчи марта аёл сайланди


Литвада ўтказилган президент сайловида Европа Комиссиясининг бюджет идораси раҳбари Даля Грибаускайте ғолиб чиқди.

53 яшар Грибаускайте Литва президенти этиб сайланган биринчи аёл бўлди. Расмий маълумотларга кўра, якшанба куни ўтказилган президентлик сайловида у берилган овозларнинг 69 фоизини олишга муваффақ бўлган.

Пойтахт Вилнюсда қилган чиқишида Грибаускайте президентлик лавозимида асосий вазифа иқтисодий бўҳрон ва коррупцияга қарши кураш бўлишини айтди.

- Иқтисодий тараққиёт секинлашиши ҳамда коррупция мен ва мамлакат олдида турган асосий муаммодир,- деди Литванинг янги президенти.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотига кўра, Литвада ўтказилган президент сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг тахминан 51 фоизи қатнашган.
XS
SM
MD
LG