Линклар

Россия - Грузия музокаралари бошланади


Бугун Россия ва Грузия вакиллари ўртасида бешинчи давра музокаралар бошланиши режаланган.

Москва ва Тбилиси вакиллари ўртасидаги сўзлашув пайтида хавфсизлик ва гуманитар ёрдам билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Женева шаҳрида икки кун давом этиши мўлжалланган ушбу музокараларга Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда АҚШ ҳомийлик қилмоқда.

Музокарадан мақсад ўтган йил августида исёнкор Абхазия ва Жанубий Осетия борасида Россия ва Грузия ўртасида юз берган ҳарбий можаро қайта содир бўлишининг олдини олишдан иборат.

XS
SM
MD
LG