Линклар

logo-print

Чагаев ва Валуев Хелсинкида рингга чиқади


Бокс бўйича ўта оғир вазнда WBA версияси бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Николай Валуев ва ўзбекистонлик Руслан Чагаев ўртасидаги жанг 30 май куни Финляндия пойтахти Хелсинкида ўтказилади.

Бу ўйин бир йил олдин бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Чагаевнинг касаллиги кейинроқ жароҳат олгани сабабли ўйин бир неча марта қолдирилди.

Валуев LiveSport.Ru. интернет сайтига берган интервьюсида Чагаев билан ўйинда фақат ғолиб чиқишга тайёрланаётганини айтган.

Бокс бўйича ўта оғир вазнда WBО версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони Султон Ибрагимов Хелсинкидаги беллашувда Чагаев ютиб чиқади, деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз икки йил олдин бўлиб ўтган жангда Руслан Чагаев Николай Валуев устидан ғалабага эришиб чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
XS
SM
MD
LG