Линклар

Сватда шиддатли жанглар бормоқда


Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийсида толибон жангарилари билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.

Расмийлар ҳануз Минғора шаҳрида қолаётган маҳаллий аҳолини имкоn борича зудлик билан ўз уйларини тарк этишга чақирди.

Айни пайтда ҳукумат кучларининг Минғора шаҳрига яқинлашиб қолгани айтилмоқда. Ҳарбийларнинг билдиришича, ҳукумат кучлари Матта ва Канжу шаҳарчаларини жангарилардан тортиб олган.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик толибларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлангандан буён 1000 дан зиёд жангари ўлдирилганини маълум қилди.

БМТнинг билдиришича, Сват водийсида бошланган ҳарбий амалиётлар натижасида бир миллиондан ортиқ фуқаро турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG