Линклар

Ироқ: умумхалқ сайлови 2010 йилга белгиланди


Ироқдаги умумхалқ сайловлари 2010 йилнинг 30 январига белгиланди.

Бу ҳақда Ироқ Олий суди мамлакат парламенти спикери Ияд ас-Самарраийнинг талабномасини кўриб чиққандан сўнг эълон қилди.

Ироқдаги сўнгги умумхалқ сайлови 2005 йилнинг декабр ойида ўтказилган, бироқ мамлакатдаги сиёсий тортишувлар туфайли янги сайланган парламент ўзининг биринчи сессиясини 2006 йилнинг март ойида ўтказишга муваффақ бўлган.

Айрим депутатлар ўз мандатини узайтиришни талаб қилгандан сўнг, парламент спикери Ияд ас-Самарраий юзага чиққан вазиятга ечим топишни сўраб= Олий судга мурожаат қилган эди.
XS
SM
MD
LG