Линклар

Обама Исроил Бош вазирини қабул қилади


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу бугун Оқ уйда президент Барак Обама билан учрашади.

Хавфсизлик масалалари бўйича Исроил Бош вазири маслаҳатчиси Узи Арадга кўра¸ Эрон ядровий дастури Нетаняҳу-Обама сўзлашувининг асосий мавзуи бўлади.

Араднинг таъкидлашича, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши Исроил хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.

-Жаноб Нетаняҳу асосий диққат-эътиборни Эрон ядровий дастурига қаратишни режаланган. Бу дастурнинг нафақат Исроил хавфсизлигига жиддий таҳдид экани, балки Эроннинг ўз ядровий салоҳиятини тинимсиз равишда орттириб келаётгани ушбу мавзунинг тилга олинишига сабаб бўлмоқда, деди Узи Арад.

Исроил расмийлари Эроннинг ядровий объектларига ҳарбий ҳужум уюштирилишини эҳтимолдан соқит қилмаган.

Оқ Уйдаги учрашув чоғида Исроил ва Фаластин муаммосининг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG