Линклар

Сўроққа оид видеотасвир ошкор этилди


Ироқ полицияси Ал-Қоидага алоқаси бўлган сунний жангарилар гуруҳи етакчиси Абу Умар ал-Бағдодий сўроқ қилинаётган видео тасвирни ошкор қилди.

Расмийлар Ал-Бағдодий апрел ойида ҳибсга олинганини эълон қилган, бироқ жангарилар бу хабарни инкор қилган эди.

Бундан ташқари Ал-Бағдодийнинг ҳибсга олингани ёки хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилгани тўғрисида ўтмишда бир неча бор хабар тарқатилган эди.

Мазкур хабарлардан сўнг, 2007 йилда АҚШ қўшинлари матбуот вакили хорижлик жангарилар томонидан бошқарилаётган гуруҳни тарғиб этиш мақсадида исёнчилар Ал-Бағдодий образини яратганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG