Линклар

logo-print

Россия-Грузия музокаралари бошланади


Бугун Женевада Россия ва Грузия вакиллари ўртасида бешинчи давра музокаралар бўлиб ўтади.

Ушбу сўзлашувларда хавфсизлик ва гуманитар ёрдам билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Икки кун давом этиши кутилаётган Женева музокараларига ЕИ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда АҚШ ҳомийлик қилмоқда.

Музокаралардан асосий мақсад¸ ўтган йил август ойида айирмачи Абхазия ва Жанубий Осетия борасида Россия ва Грузия ўртасида юз берган ҳарбий можаро қайта содир бўлишининг олдини олишдан иборат.

Хабарларга кўра, айирмачи Абхазия етакчилари шанба куни Женева учрашувини бойкот қилишга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG