Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи тарқалишда давом этаётир


Чили ҳукумати икки фуқаронинг ўта хавфли H1N1 вирусига чалинганини эълон қилди.

Японияда эса чўчқа гриппи, деб номланаётган вирусни юқтирганлар сони 125 кишига етди.

Нью Йоркда маҳаллий мактаблардан бирининг директори мазкур касалликдан вафот этди. Вирус аниқланган ўнлаб мактаб эса расмийлар томонидан ёпиб қўйилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, янги касаллик жаҳоннинг қарийб 40та давлатида қайд этилиб, вирусни юқтирганлар сони 8 500 кишига етиб қолган.

Шу кунгача Мексикадан тарқала бошлаган ушбу вирусдан 72 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG