Линклар

Тамил йўлбарслари етакчиси маҳв этилди


Шри Ланка ҳарбийлари "Тамил йўлбарслари" тор-мор этилиб, айирмачилар етакчиси ўлдирилганини эълон қилди.

Шри Ланка Мудофаа вазири мамлакат президентига исёнчиларга қарши жанговар амалиётлар ниҳоясига етказилгани ва бутун орол сўнгги ўн йилликлар ичида биринчи бор ҳукумат кучлари назорати остига ўтгани тўғрисида ҳисоб берди.

Президент матбуот вакили "Тамил йўлбарслари" етакчиси Велупилаи Прабхакараннинг душанба куни ўлдирилганини маълум қилди.

"Тамил йўлбарслари" сўнгги 25 йилдан бери Шри Ланка ҳудудидаги тамил озчилиги яшайдиган ҳудудлар мустақиллигини талаб қилиб келаётган эди.

Ҳукумат қўшинлари ва "Тамил йўлбарслари" гуруҳи ўртасида борган қуролли тўқнашувлар чоғида 70 мингдан зиёд одам қурбон бўлди.


XS
SM
MD
LG