Линклар

Покистондаги тўқнашувлар қочқинлар сонини оширмоқда


БМТ Покистон ҳарбийлари ва толиблар ўртасида давом этаётган тўқнашувлар сабабли шу ойда қарийб бир ярим миллион аҳоли хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлганини билдирди.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ идораси матбуот вакили Рон Редмонд ўтган ойларда 550 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб, хавфсиз жойларга кўчгани ҳам ҳисобланса, Покистоннинг шимоли-ғарбий вилоятида шу кунгача икки миллиондан ортиқ аҳоли бошқа жойга кўчишга мажбур бўлганини айтди.

Куни кеча Покистон ички ишлар вазири апрел ойида жанг ҳаракатлари бошланганидан бери мингдан ортиқ жангари ўлдирилганини айтган эди.

Аммо бу маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Айни пайтда тўқнашувлар пайтида тинч аҳолидан қанча одам ўлгани ҳам маълум эмас.
XS
SM
MD
LG