Линклар

Обама Нетаняҳу билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашди.

Сўзлашувдан кейин Обама ўз мамлакати Яқин Шарқ можаросига ечим “икки давлат” барпо этиш, деб ўйлашини айтди.

АҚШ раҳбари Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги уйлар қурилиши тўхтатилиши кераклигини айтиб, Исроил ва фаластинликларни тинчлик музокараларини давом эттиришга даъват қилди.

Ўз навбатида, Нетаняҳу тинчлик сўзлашувларига тайёр эканини, аммо фаластинликлар аввал Исроилни яҳудий давлати сифатида тан олиши кераклигини айтди.

Музокарадан сўнг Барак Обама Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиш борасидаги дипломатик уринишлар натижаси шу йил охиригача маълум бўлишини айтди.

АҚШ раҳбари Эрон билан сўзлашувлар умрбод давом этмаслигини таъкидлади.

Обама ва Нетаняҳу ўртасидаги сўзлашув чоғида Яқин Шарқ тинчлик жараёнидан ташқари Эроннинг ядровий дастури ва Сурия масаласи ҳам муҳокама этилди.
XS
SM
MD
LG