Линклар

Россия Женева музокараларидан бош тортди


Россия хавфсизлик борасида Грузия билан олиб борилаётган музокаралардан чиқди. Бунга Грузиянинг исёнкор ўлкаси ҳисобланган Абхазиянинг сўзлашувда қатнашишдан бош тортгани сабаб бўлди.

Грузиянинг бошқа исёнкор ўлкаси бўлган Жанубий Осетия ҳам сўзлашувда иштирок этишни рад қилди.

Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда АҚШ ҳомийлигида Швейцариянинг Женева шаҳрида икки кун давом этиши мўлжалланган музокараларда хавфсизлик ва гуманитар ёрдам масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган эди.

Халқаро ҳомийлар томонларни музокаралар столига қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG