Линклар

logo-print

Байден Сараевога борди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Болқон сафарини бошлади.

19 май куни эрталаб Байден АҚШ ҳарбий самолётида Босния-Герцеговина пойтахти Сараево аэропортига қўнди.

Кун давомида АҚШ вице-президенти Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана ҳамроҳлигида Босния-Герцеговина раҳбарлари билан учрашиши ва парламентда чиқиш қилиши режаланган.

Чоршанба куни Байден Белградда Сербия президенти Борис Тадич билан учрашади.

АҚШ вице-президенти пайшанба куни Косовога ҳам боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG