Линклар

Нукус ҳибсхонасидаги қозоқлар судланади


27 нафар Қозоғистон фуқаросининг жиноий иши юзасидан олиб борилган тергов жараёни тугади ва иш Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига оширилди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг Регнум ахборот агентлигига айтишича, 30 дан зиёд қозоғистонлик Қорақалпоғистондаги газ қувурларини ўғирлаш мақсадида шу йил 26 февраль куни 30 та юк машинасида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб, Қўнғирот туманига ўтган пайтда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинган.

Олти нафар қозоғистонлик воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG