Линклар

Бишкекда ўзбек қочқини судланмоқда


Бугун Бишкек шаҳар Свердловск туман судида ўзбек қочқини Шерали Ҳамдамов устидан маҳкама жараёни бошланади.

БМТ мандатига эга қочқин Шерали Ҳамдамов жорий йилнинг 18 феврал куни Қирғизистон пойтахтида ҳибсга олинганди.

Ҳамдамовнинг адвокатларидан олинган маълумотларга кўра, Ҳизбут-Таҳрир партиясига алоқадорликда гумонланаётган ўзбек қочқини Қирғизистон Жиноят Кодексининг уч моддаси (259-, 297- ва 299-моддалари) билан айбланмоқда.

Озодликнинг Бишкекдаги мухбирлари маҳаллий вақт билан соат 13.00 да (Тошкент вақти билан 12.00 да) бошланажак маҳкама жараёнини кун бўйи кузатиб борадилар.
XS
SM
MD
LG