Линклар

logo-print

Ўзбекистон суди афғонларни қамади


Ўзбекистонда психотроп моддалар контрабандаси билан шуғулланган Афғонистоннинг яна бир фуқароси озодликдан маҳрум қилинди.

UzReport сайтининг ёзишича, Термиз шаҳар суди Афғонистон фуқароси Бисмилла Назар Муҳаммадни психотроп моддаларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга уринганликда айбдор деб топиб, уни етти йилга озодликдан маҳрум қилган.

Айритом чегара заставасидан ўтаётган маҳал Афғонистон фуқароси божхона декларациясида ўзи билан ҳеч қандай наркотик моддалар олиб ўтмаётганини билдирган. Бироқ текширилган юклар орасида Ўзбекистонда таъқиқланган 100дона психотроп таблетка борлиги аниқланган.

13 май куни ҳам Термиз шаҳар суди республика ҳудудига психотроп моддалар олиб киришга уринган Афғонистон фуқароси Ҳабибулло Абдулғофурни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган эди.



XS
SM
MD
LG