Линклар

logo-print

Россия АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда


Россия ва АҚШ расмийлари Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича совуқ уруш даврида эришилган келишув ўрнини боса оладиган ҳужжат борасида музокаралар олиб бормоқдалар.

1991 йилда имзоланган келишув шартларига мувофиқ АҚШ ва Россия ўз арсеналидаги ядровий қуроллар сонини қисқартиришга келишиб олган. Амал қилиш муддати жорий йил якунида тугаши кутилаётган мазкур келишув стратегик қуролларни назорат қилишнинг асосий пойдевори ҳисобланади.

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев апрел ойида Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича музокараларни қайта бошлашга келишиб олган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун музокараларнинг бошланишини олқишлади.

Айни пайтда Россия томони бугунги музокараларнинг муваффақияти АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режасига боғлиқ эканига ишора қилди.




XS
SM
MD
LG