Линклар

Эрон олий руҳонийси АҚШни танқид қилди


Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳоманайи АҚШни терроризмни қўллаб-қувватлаш ва Эрон Ислом республикасига қарши фитна уюштираётганликда айблади.

Эрон телевидениеси орқали чиқиш қилган Али Ҳоманайи АҚШнинг Ироқдаги ҳозирлигига ишорат қилиб, Теҳронга зиён етказиш мақсадида Вашингтон катта маблағ ва қуролдан фойдаланмоқда, деган фикр билдирди.

Эрон олий руҳонийсининг мазкур баёноти АҚШ президенти Барак Обама расмий Теҳрон билан ўзаро алоқаларни яхшилашга уринаётган бир даврда эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG