Линклар

logo-print

Россия Женева музокараларига қайтди


Россия ва Грузия расмийлари хавфсизлик масаласида Женевадаги музокараларни қайта бошладилар.

18 май куни Россия ва Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия делегацияси Грузия расмийлари билан Женевада бошланган музокаралардан чиқажагини эълон қилди. Бунга Грузиянинг яна бир айирмачи ўлкаси Абхазиянинг ушбу сўзлашувда қатнашишдан бош тортгани сабаб бўлди.

Женевадаги сўзлашувларга ЕИ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда АҚШ ҳомийлик қилмоқда.

Икки кунга мўлжалланган бу музокараларда хавфсизлик ва гуманитар ёрдам масалаларини муҳокама этиш режаланган.
XS
SM
MD
LG