Линклар

Шри-Ланка ғалаба нашидасини сурмоқда


Шри-Ланка президенти Махинда Ражапаксе "Тамил йўлбарслари" устидан тўлиқ ғалаба қозонилгани ва қарийб 26 йил давом этган фуқаролар уруши ниҳоясига етганини эълон қилди.

- Мамлакатимиз терроризмдан халос бўлиб, бу ерда истиқомат қилувчи сингаллар, тамиллар, мусулмонлар ва малайликларнинг ўн йиллик орзуси ушланган бир тарихий онларда мен парламентда нутқ қилмоқдаман, деди Шри-Ланка президенти.

Бундан бир оз аввал мамлакат ҳарбийлари “Тамил йўлбарслари” етакчисининг жасади топилганини эълон қилди.

Ҳукумат қўшинлари ва "Тамил йўлбарслари" гуруҳи ўртасида борган бир неча йиллик қуролли тўқнашувлар оқибатида 70 мингдан зиёд одам қурбон бўлди
XS
SM
MD
LG