Линклар

logo-print

Чўчқа гриппига чалиниш кўпаймоқда


Мексикадан тарқала бошлаган ўта хавфли H1N1 вирусига чалинганлар сони бир кунда 1000 кишига ортди.

Шу билан жаҳон бўйлаб ушбу вирусни юқтирганлар сони 10 минг кишига етиб қолди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, шу кунгача жаҳон бўйлаб жами 79 киши мазкур вирусдан вафот этган.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ва дори-дармон ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар расмийлари билан учрашиб, янги вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилди.

XS
SM
MD
LG