Линклар

Хунтанинг навбатдаги найранги

  • Фаррух Юсуфий

Сайловлар олдидан мухолифат етакчисига янгидан айб қўйиб¸ уни сиëсий фаолликка қайтиш ҳаққидан маҳрум қилиш ҳарбий хунтанинг демократияга қарши навбатдаги фитнаси дея қаралмоқда.

Сайловлар олдидан мухолифат етакчисига янгидан айб қўйиб¸ уни сиëсий фаолликка қайтиш ҳаққидан маҳрум қилиш ҳарбий хунтанинг демократияга қарши навбатдаги фитнаси дея қаралмоқда.

Мьянма мухолифати етакчиси Аун Сан Суу Чжи устидан маҳкама жараëни бошланди. Халқаро ҳамжамият Мьянма ҳарбий хунтасининг Нобел мукофоти совриндори Суу Чжига қўяётган айбловларини қораламоқда.

Пойтахт Янгондаги марказий қамоқхонада бошланган суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказлмоқда. Аун Сан Суу Чжи суд қилинаётган бино атрофи тикан симлар билан ўраб олинган.

Франс пресс агентлигига кўра, суд ўтказилаётган жойга Европа Иттифоқи номидан борган Германия, Франция, Британия ва Италия элчилари ортга қайтариб юборилган.

Мьянма мухолифати етакчиси Суу Чжи шу ойнинг охирида тугаши керак бўлган уй қамоғи тартибини бузганликда айбланмоқда. Бунга Суу Чжининг ўз уйига расмийлар рухсатисиз Америка фуқаросини киритгани сабаб бўлди.

Суу Чжи адвокатининг мухолифат етакчиси қонунни бузмаганлигига ишончи комилдир.

Агар мухолифатчи айбдор, деб топиладиган бўлса, у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бу эса, уни 2010 бўлиши кутилаётган сайловлардан қатнашиш имконидан маҳрум этади.

Айни пайтда, воқеа сабабчиси Америка фуқароси Жон Еттоу ҳам муҳожиратга оид қонунларни бузганлик ва бошқаларни қонунбузарликка ундаганлик айби билан судга тортилган.

У билан бирга Суу Чжининг сафдошларидан икки нафари ҳам қора курсида ўтирибди.

Еттоунинг мухолифатчи уйига нима учун борганига оид саволлар жавобсиз қолмоқда. Инсон ҳуқуқлари фаоллари бунинг ортида ҳарбий хунта турганини гумон қилмоқда. Чунки бу воқеа Суу Чжининг олти йиллик уй қамоғи муддати тугашига уч ҳафта қолганида рўй берди.

Бундан ташқари, мухолифатчи уйи мунтазам суратда қаттиқ қўриқланаëтган бир шароитда америкаликнинг қандай қилиб у ерга кира олгани ҳам шубҳаларни кучайтирмоқда.

Халқаро ҳамжамият Мьянма ҳарбий хунтасининг Суу Чжига нисбатан илгари сураётган айбловларини қораламоқда.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Хавъер Солана Су Чжини таъқиб қилаётган Мьянма расмийларига нисбатан жазо санкцияларини кучайтиришга чақирди.

АҚШ Президенти Барак Обама 15 май куни Мьянма билан АҚШ ўртасидаги бўҳрон ҳал этилмаганини баён қилиб, бу мамлакатга нисбатан амал қилувчи фавқулодда ҳолат муддатини узайтирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мьянма ҳукуматини нафақат Суу Чжи, балки барча сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди.

- Биз Мьянма расмийларини мухолифат етакчиси ва унинг шифокорини ҳамда қамоқларда қолаётган 2100 дан ортиқ сиёсий маҳбусларнинг барчасини ҳеч қандай шартларсиз дарҳол озод этишга чақирамиз¸ деди Ҳиллари Клинтон
XS
SM
MD
LG