Линклар

Москва-Тбилиси: Музокаралар давом этади


Россия ва Грузия хавфсизлик масаласидаги музокараларни 1 июл куни давом эттиришга келишиб олди.

Бу ҳақда ЕИнинг Грузия можароси бўйича махсус вакили Пьер Морел маълум қилди.

Пьер Морел Россия ва Грузия расмийларининг хавфсизлик масаласидаги музокаралари қизғин паллада экани ҳамда бугун Женевада учрашган томонлар музокараларнинг техник жиҳатларини ишлаб чиққанини билдирди.

Айни пайтда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Россия-Грузия расмийларининг бугунги музокараларида олдинга силжиш бўлганини олқишлади.

Женевадаги сўзлашувларга ЕИ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда АҚШ ҳомийлик қилди.

18 май куни Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазия Женева сўзлашувида қатнашишдан бош тортгандан сўнг, Россия ва айирмачи Жанубий Осетия делегацияси ушбу музокаралардан чиқажагини эълон қилган эди. Бироқ томонлар бугун сўзлашувларни давом эттирди.
XS
SM
MD
LG