Линклар

Қўшма Штатлар сватликларга ёрдам беради


Покистон армияси ва Толибон жангарилари ўртасида давом этаётган жанглар сабабли ўз уйларини ташлаб хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлган Покистон аҳолисига АҚШ 100 миллион долларлик ёрдам беради.

Бу ҳақда Оқ Уйда АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон эълон қилди.

Клинтонга кўра, Вашингтон Исломобод расмийларининг илтимосига биноан шундай қарор қабул қилган.

БМТ маълумотига мувофиқ, Сват водийсидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида шу ойнинг ўзида бир ярим миллион аҳоли хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG