Линклар

Чўчқа гриппига чалинганлар сони 10 мингга етди


Дунё бўйича чўчқа гриппига чалинган одамлар сони 10 мингга етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Мексикада бу касалликдан яна тўрт одам нобуд бўлган.

Бу билан чўчқа гриппидан Мексикода ўлган одамлар сони 74 га етди.

Айни пайтда ҳозир Мексикада 3734 одамга чўчқа гриппи юққани аниқланган.
XS
SM
MD
LG