Линклар

АҚШда ярим мингдан зиёд ўзбекистонлик ўқияпти


АҚШдаги ўқув юртларида 540 нафар ўзбекистонлик ўқимоқда. Бу ҳақда Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркияда фаолият юритаётган Маориф консультация марказлари раҳбари Эмми Макголдрик маълум қилди.

Унга кўра, 2002-2003 ўқув йилида АҚШда 386 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олган бўлса, 2007-2008 ўқув йилида Америкада 540 нафар ўзбекистонлик таълим олган.

Эмми Макголдрик АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони собиқ Совет Иттифоқининг бошқа республикаларига нисбатан кам эканини айтди.
XS
SM
MD
LG