Линклар

Тошкентда уй арзонлаши секинлашди


Тошкент турар-жой бозорида таклиф қилинаётган ўртача нарх апрел ойида 4 фоизга пасайди ва бир квадрат метрга 549,8 долларни ташкил қилди, март ойида эса бу кўрсаткич 570,4 долларни ташкил қилганди. Бу ҳақда Газета.Уз сайти Avesta Research таҳлилий маркази маълумотларига таянган ҳолда хабар қилади.

Avesta Research маълумотларига мувофиқ, апрел ойида Тошкент уй-жой бозорида нархлар тушиш суръатининг секинлашгани кузатилган.
Нархлар нисбатан барқарорлаша бошлаганига қарамасдан, Avesta Research таҳлилчилари яқин икки-уч ой ичида Ўзбекистон пойтахтида турар-жой нархлари бир квадрат метрга 450-500 АҚШ доллари нисбатигача тушиши мумкинлиги тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG