Линклар

Москвада ўзбекистонлик собиқ сенатор ушланди


Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг (сенати) собиқ аъзоси ва “Чкалов номидаги Тошкент авиацион ишлаб чиқариш бирлашмаси” акциядорлик жамиятининг собиқ бош директори Вадим Кучеров 18 май куни Россия пойтахтида ўзбек расмийлари талабномаси бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда Коммерсант газетаси хабар қилади.

Собиқ сенаторнинг ушланишини москвалик тезкор ходимлар унинг халқаро қидирувга берилгани билан изоҳламоқдалар.

Расмий Тошкент Вадим Кучеровни йирик миқдорда маблағ ўмарганлик ва хизмат ваколатларини ошириб юборганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG