Линклар

logo-print

Молдова: сайлов натижасиз тугади


Молдова парламенти мамлакат президентини сайлай олмади.

Парламент сайлов комиссияси раиси Валериу Саванинг айтишича, ҳукмрон коммунистлар партиясидан президентликка номзод
Бош вазир Зинаида Гречанининг сайланишига атиги битта овоз етмаган.

Президент этиб сайланиш учун номзод 61та овоз тўплаш лозим. Коммунистлар номзоди 60та овоз тўплашга муваффақ бўлди. Мухолиф партиялар эса президент сайловига бойкот эълон қилди.

Эндиликда мамлакат парламенти 15 кун ичида иккинчи сайловни ўтказиши лозим. Иккинчи уринишда ҳам президент сайланмаса, парламент тарқатилиб, мамлакатда янги парламент сайловлари эълон қилинади.

Молдовада яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида коммунистлар парламентдаги 101 ўриннинг 60тасини қўлга киритди. Бироқ сайлов натижалари мухолифат норозилик намойишлари ва тартибсизликларга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG