Линклар

Эрон янги ракета синови ўтказди


Эрон ўрта масофага уча оладиган “ер-ер” русумидаги ракета синовини муваффақиятли амалга оширганини эълон қилди.

Бу ҳақда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Семнан вилоятига қилган сафари чоғида билдирди.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, 2000 кмгача бўлган масофага парвоз қила оладиган “Сежил-2” ракетаси Форс кўрфазидаги АҚШ ва Исроил ҳарбий базаларигача етиб бориш имконига эга.

Қатор Ғарб мамлакатлари ўтмишда Эроннинг бу каби ракета синовлари ўтказишини кескин танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG