Линклар

logo-print

АҚШ-Ўзбекистон савдо алоқалари кенгайиши мумкин


- АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва бизнес алоқалари катта имкониятларга эга ва ўзаро ҳамкорлик давом эттирилиши лозим, деди Тошкент сафаридан қайтган АҚШ савдо вазирининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича маъсули Клаудио Лилиенфелд.

“Интерфакс” агентлигининг билдиришича, АҚШ расмийси Ўзбекистон сафари чоғида ҳукуматнинг юқори мартабали расмийлари ва бизнес доиралари билан музокаралар олиб борган. Учрашувда томонлар сармоя ётқизиш ва икки давлат ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш масалалари борасида фикр алмашганлар.

АҚШ расмийси Ўзбекистондаги учрашувларнинг ижобий руҳда ўтганини билдириб, ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш учун минтақада янги имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG