Линклар

logo-print

Эронда президентликка номзодлар аниқланди


Эрон Ислом инқилоби посбонлари кенгаши 12 июнга белгиланган президентлик сайловига тўртта номзодни расман тасдиқлади.

Эрон Ички ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, кенгаш томонидан тасдиқланган номзодлар орасида мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳам бор.

Қолган номзодлар эса собиқ Бош вазир Мирҳусайн Мусавий, парламентнинг собиқ спикери Меҳдий Карробуй ва Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси собиқ қўмондони Муҳсин Ризодир.

Президентлик учун асосий курашнинг ислоҳотчи номзод Мирҳусайн Мусавий ва амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ўртасида бориши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG