Линклар

logo-print

Вашингтон Москва билан сўзлашувларни давом эттирмоқда


-Ядровий арсенални қисқартириш юзасидан ўтказилаётган янги музокараларда АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими жойлаштириш режаси инобатга олиниши лозим, дея баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Ташқи ишлар вазири фикрича, Вашингтон режаси инобатга олинмас экан, Стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича Москвада иш бошлаган янги музокараларда олдинга силжиш бўлмайди.

Айни пайтда АҚШ ва Россия расмийлари ядровий қуролсизланиш бўйича янги битим имзолаш борасидаги Москва сўзлашувларини давом эттирмоқдалар.

Ядровий қуролсизланиш бўйича “Совуқ уруш даври”да имзоланган амалдаги тарихий битим муддати жорий йил охирида тугайди.
XS
SM
MD
LG