Линклар

logo-print

Юсуф Жума калтакланмоқда

  • Фаррух Юсуфий

Яқинларининг айтишича¸ шоирнинг қамоқда ўз ҳаққини талаб қилиш уриниши ҳар гал қўшимча жазо ва изоляторга ташланиш билан якун топмоқда.

Яқинларининг айтишича¸ шоирнинг қамоқда ўз ҳаққини талаб қилиш уриниши ҳар гал қўшимча жазо ва изоляторга ташланиш билан якун топмоқда.

Жаслиқ қамоқхонасида қолаётган Юсуф Жумани кўришга борган шоирнинг қизи Феруза Жумаева отаси билан учрашиш учун икки кун навбат кутгани ва мухолифатчи шоирнинг маҳбусликдаги аҳволи янада оғирлашганини айтмоқда.

Феруза: Дадам шамоллаб қолган эканлар. Изоляторга ташлаб олишибди.

Озодлик: Изоляторга нима сабабдан ташлашибди?

Феруза: Кийгудек бўлмаган¸ жуда ҳам кирланиб кетган эски кийим тарқатишибди. Дадам “Мана бу ерга қанча одамларни туҳмат билан қамаб қўйгансизлар. Кийим билан таъминлай олмас экансизлар¸ шунча бегуноҳ одамни қамашнинг нима кераги бор? Мен бу кийимни кия олмайман. Бу кийим соғникини ¸ касалникими қаердан биламан?” деб айтибди.

Кейин ўша ерда ишлайдиган Талғат Бекмуродов деган киши дадамни калтаклаган. Кейин изоляторга ташлашган. 10 апрелдан 24 апрелгача изоляторда сақлашган. Эски¸ кирланиб кетган кийимларни бериш ҳам одамнинг устидан кулишда.

Озодлик: Ҳозир аҳволлари қандай экан?

Феруза: Грипп бўлибдилар. Биз бирга гаплашиб турганларимизда¸ температураси чиқиб кетди. Аҳволлари ачинарли. Менга елкасини¸ белини кўрсатди. Белларида дубинканинг қорайиб кетган изи турибди. Изоляторга ташлашдан олдин роса калтаклашибди.

Озодлик: Тиббий ëрдам кўрсатилибдими?

Феруза: Тиббий ëрдам ҳам кўрсатишмабди¸ дори-дармон ҳам беришмабди.

Озодлик: Киришингиз қанақа бўлди?

Феруза: У ерда одамлар тўпланиб қолишган экан. Расво бўлиб ëтган меҳмонхонаси бор. У ерни бургахона деса ҳам бўлади.

Кутиб турган одамлардан “Нимага кутаяпсизлар?” деб сўрасам¸ “Бошлиқ Бердиевнинг қизининг тўйи бор экан. У шу тўйни ўтказиб қайтиб келгач¸ бизга рухсат берса¸ кирамиз. Акс ҳолда¸ кирмас эканмиз” дейишди. Одамлар у ерда беш-олти кундан бери кутишаëтган экан.

Мен икки кун турганимдан кейин “Нимага бунақа қилаяпсизлар? Икки марта келиб¸ иккаласида ҳам дадамни кўра олмасдан қайтиб кетганман. Аҳволлари қандайлигини кўришим керак. Ахир мен уч ойдан бери дадамни кўрмадим” деб шикоят қилиб бордим.

Эртаси куни мени олиб кетишди ва кириб дадамни кўрдим. Кўришим анча қийин бўлди.

Дадам “Мен билан ëмон муносабатда бўлганлар юқори лавозимга кўтарилиб кетаяпти. Мен билан сал яхшироқ муносабатда бўлганлар бу ерда дарров йўқолиб қолади” деб айтдилар.

Дадамга ҳали бирор марта қоғоз-қалам бермаганлар. Дадам “Бир неча марта ариза ëздим¸ мурожаат қилдим” дедилар. Лекин дадамга шу пайтгача бирор марта қоғоз-қалам бермаганлар.

Озодлик: Сиз ўзингиз олиб кирмадингизми? Ë олиб киришга рухсат бермайдими?

Феруза: Мен бир неча маротаба дафтар ва ручкалар олиб бордим. Барибир беришмайди. Мен қизимга хат ëзай¸ деб қоғоз-қалам сўраса ҳам беришмаган.

“Нимага сенинг ишинг фақат қоғоз-қалам бўлиб қолди? Шунча ëзганларинг етади. Сен бир умрликни ëзиб келгансан. Энди шу ëзганларингнинг жавобини бериб мана бу ерда ëтасан” деб айтиб қўйишаркан. Дадамга ҳеч қанақа қоғоз-қалам беришмас экан.
XS
SM
MD
LG