Линклар

Франко Фраттини Эронга бормайдиган бўлди


Италия Ташқи ишлар вазири Эрон сафарини бекор қилди.

Хабарларга кўра, расмий Теҳрон Италия расмийсига президент Аҳмадийнажод билан учрашувнинг бугун ракета синови ўтказилган Семнан вилоятида ўтказилишини билдирган. Италия томони эса Эроннинг бу таклифини қабул қилмаган.

Айни пайтда Италия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистондаги вазиятни барқарорлаштиришга Эронни ҳам жалб қилиш имконияти қўлдан бой берилганидан таассуф билдирди.

Франко Фраттини Эрон раҳбарияти билан учрашуви бугунга режалаштирган эди.
XS
SM
MD
LG