Линклар

Сенаторлар Гуантанамони ёпиш учун маблағ ажратиш таклифини қўлламади


АҚШ Сенати террорчиликка алоқадорликда гумонланган маҳбуслар сақланаётган Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш учун 80 миллион доллар маблағ ажратиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватламади.

АҚШ президенти Барак Обаманинг бу таклифига 90 нафар сенатор қарши овоз берди.

Оқ Уй матбуот котиби Роберт Гиббс президент Обама 21 май кунги чиқишида бу масалани кўтаришини айтди.

- Президент бу мавзуни пайшанба куни муҳокама қилади. У Гуантанамо қамоқхонаси ёпилиши муносабати билан қабул қилишимиз керак бўлган айрим қарорлар ҳақида гапиради.

Бунга демократлар ва республикачилар рози бўлган. Бу муаммо дунёдаги обрўмизга ва миллий хавфсизлигимизга путур етказаяпти, деди Оқ Уй матбуот котиби Роберт Гиббс.
XS
SM
MD
LG